Yuksak taraqqiyot sari
Ishonch tefon raqami :    
Tungi rejim
Maxsus imkoniyatlar
A++ A+ A
  • Bosh sahifa
  • Barcha yangiliklar
  • “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки акциядорлари диққатига!
“Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки акциядорлари диққатига!

                                                                                                

“Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки

акциядорлари диққатига!

Акциядорларнинг навбатдан ташқари  умумий йиғилишини чақириш тўғрисида

 

“Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки Кузатув кенгаши акциядорларнинг   навбатдан ташқари умумий йиғилишини 2024 йил 18 июль  куни, соат 11:00 да, Фарғона шаҳри, С.Темур кўчаси, 71-уйда жойлашган “STROY MONTAJ INVEST” МЧЖ маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилишини маълум қилади.

 

Йиғилиш кун тартиби:

 

1.Банк Акциядорларининг навбатдан ташқари  умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

2.Банк Кузатув кенгаши айрим аъзоларининг ваколатини муддатидан илгари тугатиш масаласини кўриб чиқиш.

3.Банк Кузатув кенгаши айрим аъзоларининг ваколати муддатидан илгари тугатилган аьзолари ўрнига янги Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш. Кузатув кенгаши раиси билан шартнома тузиш.

4.Банк  Кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган   ҳақ миқдорини белгилаш

5.Банк Уставига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш.

6.“Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш.

7.“Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг Тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.

8. “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки Бошқарув тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.

9. “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг янги таҳрирдаги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

 

 

 “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки Кузатув кенгашининг 2024 йил 24 июндаги мажлиси қарорига асосан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларни хабардор қилиш учун учун банк  акциядорлар рўйхати  2024 йил 25 июнь куни ҳолатига тузилади ва  акциядорларларнинг навбатдан ташқари умумий  йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар  рўйхати 2024 йил   15 июль куни ҳолатига тузилади.

Банк акциядорларини ва йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2024 йил 18 июль куни соат 10:00 дан 10:50 гача давом этади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда уларнинг вакилларидан ўрнатилган тартибда тасдиқланган ишончнома билан келишлари сўралади.

Акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўйича маълумотлар билан  Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам, 6-тор кўчаси, 9-уйда жойлашган жойлашган “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкида танишишингиз мумкин. Банкнинг электрон почта манзили: info@madadinvestbank.uz.

Маълумот учун телефонлар: +998-73-241-70-31, +998-73-241-70-39.

 

Банк Кузатув кенгаши

 

Masofaviy bank xizmatlari yanada yaqinroq

"MADAD INVEST BANK” ATB o'z mijozlariga qulaylik yaratish maqsadida, bankning mobil versiyalar uchun mo'ljallangan ilovasini ishlab chiqdi. Ushbu dastur orqali foydalanuvchi bank xizmatlaridan tezkor va qulay tarzda foydalanishi mumkin. Dasturning tashqi interfeysi sodda va tushunarli qilib yaratilgan. Ilovaning dizayni bank dizayniga hamohang tarzda ishlangan.

Обратная связь
Sizning so'rovingiz yuborildi.
Обратная связь