- Bosh sahifa
- Barcha yangiliklar
- “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки акциядорлари диққатига!
“Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки акциядорлари диққатига!
“Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки
акциядорлари диққатига!
Акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишини чақириш тўғрисида
“Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки Кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишини 2024 йил 6 апрель куни, соат 11:00 да, Фарғона шаҳри, С.Темур кўчаси, 71-уйда жойлашган “STROY MONTAJ INVEST” МЧЖ маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилишини маълум қилади.
Йиғилиш кун тартиби:
1. “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
3. “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки фаолиятининг 2023 йил якунлари бўйича Бошқарув ҳисоботини тасдиқлаш.
4. “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг 2023 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолияти юзасидан Тафтиш комиссияси ҳисоботини тасдиқлаш.
5. “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг 2023 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини, жумладан бухгалтерия балансини, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботини ҳамда аудиторлик ташкилоти хулосасини тасдиқлаш.
6. “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг 2023 йиллар якуни буйича фойдасини тақсимлаш.
7.“Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг Кузатув кенгаши таркибини тасдиқлаш.
8. “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг Кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш.
9.“Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг 2024-2027 йилларда ривожланиш стратегия режасини тасдиқлаш.
10.“Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш.
11.“Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг Тафтиш комиссияси янги таркибини тасдиқлаш.
12.“Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг Тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.
13. “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки Бошқарув тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.
14. “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки Бошқарув раисини тайинлаш.
15.“Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг янги таҳрирдаги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
16.“Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг фаолиятини юритиш жараёнида (жорий ҳўжалик фаолияти билан боғлиқ) аффилланган шахслар билан битимлар ва йирик битимларни келгусида Банк томонидан мустақил амалга ошириш учун акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган (кутилаётган) битимларни маьқуллаш.
17. Банкнинг бренди ва логотипини тасдиқлаш.
18. Банк Уставининг янги тахринини тасдиқлаш.
“Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки Кузатув кенгашининг 2024 йил 14 мартдаги мажлиси қарорига асосан акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларни хабардор қилиш учун учун банк акциядорлар рўйхати 2024 йил 14-март куни ҳолатига тузилади ва акциядорларларнинг навбатдаги умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2024 йил 3- апрел куни ҳолатига тузилади.
Банк акциядорларини ва йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2024 йил 6 апрел куни соат 10:00 дан 10:50 гача давом этади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда уларнинг вакилларидан ўрнатилган тартибда тасдиқланган ишончнома билан келишлари сўралади.
Акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўйича маълумотлар билан Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам, 6-тор кўчаси, 9-уйда жойлашган жойлашган “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкида танишишингиз мумкин. Банкнинг электрон почта манзили: info@madadinvestbank.uz.
Маълумот учун телефонлар: +998-73-241-70-31, +998-73-241-70-39.
Банк Кузатув кенгаши