Yuksak taraqqiyot sari
Ishonch tefon raqami :    
Tungi rejim
Maxsus imkoniyatlar
A++ A+ A
  • Bosh sahifa
  • Barcha yangiliklar
  • “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки акциядорлари диққатига!
“Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки акциядорлари диққатига!

“Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки

акциядорлари диққатига!

 

Акциядорларнинг навбатдан ташқари  умумий йиғилишини чақириш тўғрисида

 

“Мадад Инвест Банк” акциядорлик (кейинги ўринларда Банк) тижорат банки Кузатув кенгаши акциядорларнинг   навбатдан ташқари йиғилишини 2024 йил 30 май куни, соат 11:00 да, Фарғона шаҳри, С.Темур кўчаси, 71-уйда жойлашган “STROY MONTAJ INVEST” МЧЖ маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилишини маълум қилади.

Йиғилиш кун тартиби:

 

1.Банк саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2.Банк Акциядорларининг навбатдан ташқари  умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

3.Банк Кузатув кенгаши айрим аъзоларининг ваколатини тугатиш масаласини кўриб чиқиш.

4.Банк Кузатув кенгаши айрим аъзоларининг ваколати муддатидан илгари тугатилган аьзолари ўрнига янги Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

5.Банк  Кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган   ҳақ миқдорини белгилаш

6.Банк Тафтиш комиссияси  айрим аъзоларининг ваколатини тугатиш масаласини кўриб чиқиш.

7.Банкнинг Тафтиш комиссияси аъзоларининг ваколати муддатидан илгари тугатилган аьзолар ўрнига янги Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

8.Банкнинг 2024-йилга бизнес–режасини  қайта кўриб чиқиш.

9.Банкни рақамлаштириш йўл ҳаритасини тасдиқлаш.

 

 “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки Кузатув кенгашининг 2024 йил 06 майдаги мажлиси қарорига асосан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларни хабардор қилиш учун учун банк  акциядорлар рўйхати  2024 йил 7 май куни ҳолатига тузилади ва  акциядорларларнинг навбатдан ташқари умумий  йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар  рўйхати 2024 йил  24- май куни ҳолатига тузилади.

Банк акциядорларини ва йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2024 йил 30 май куни соат 10:00 дан 10:50 гача давом этади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда уларнинг вакилларидан ўрнатилган тартибда тасдиқланган ишончнома билан келишлари сўралади.

Акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўйича маълумотлар билан  Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам, 6-тор кўчаси, 9-уйда жойлашган жойлашган “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкида танишишингиз мумкин. Банкнинг электрон почта манзили: info@madadinvestbank.uz.

Маълумот учун телефонлар: +998-73-241-70-31, +998-73-241-70-39.

 

Банк Кузатув кенгаши

Masofaviy bank xizmatlari yanada yaqinroq

"MADAD INVEST BANK” ATB o'z mijozlariga qulaylik yaratish maqsadida, bankning mobil versiyalar uchun mo'ljallangan ilovasini ishlab chiqdi. Ushbu dastur orqali foydalanuvchi bank xizmatlaridan tezkor va qulay tarzda foydalanishi mumkin. Dasturning tashqi interfeysi sodda va tushunarli qilib yaratilgan. Ilovaning dizayni bank dizayniga hamohang tarzda ishlangan.

Обратная связь
Sizning so'rovingiz yuborildi.
Обратная связь