Yuksak taraqqiyot sari
Ishonch tefon raqami :    
Tungi rejim
Maxsus imkoniyatlar
A++ A+ A
  • Bosh sahifa
  • Barcha yangiliklar
  • “Madad Invest Bank” акциядорлик тижорат банки акциядорлари диққатига!
“Madad Invest Bank” акциядорлик тижорат банки акциядорлари диққатига!

                                                                                                

Madad Invest Bank” акциядорлик тижорат банки

акциядорлари диққатига!

Акциядорларнинг навбатдан ташқари  умумий йиғилишини чақириш тўғрисида

 

“Madad Invest Bank” акциядорлик тижорат банки Кузатув кенгаши акциядорларнинг   навбатдан ташқари умумий йиғилишини 2024 йил 12 декабр  куни, соат 11:00 да, Фарғона шаҳри, С.Темур кўчаси, 71-уйда жойлашган “STROY MONTAJ INVEST” МЧЖ маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилишини маълум қилади.

 

Йиғилиш кун тартиби:

1.      Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

2.      Кузатув кенгаши айрим аъзоларининг ваколатини муддатидан илгари тугатиш масаласини кўриб чиқиш.

3.      Кузатув кенгаши айрим аъзоларининг ваколати муддатидан илгари тугатилган аьзолари ўрнига янги Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

4.      Кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш

5.      Банк томонидан тузилган йирик битимни маъқуллаш.

6.      Банкнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

 

 “Madad Invest Bank” акциядорлик тижорат банки Кузатув кенгашининг 2024 йил 20 ноябрдаги мажлиси қарорига асосан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларни хабардор қилиш учун учун банк  акциядорлар рўйхати  2024 йил 21 ноябр куни ҳолатига тузилади ва  акциядорларларнинг навбатдан ташқари умумий  йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар  рўйхати 2024 йил 8 декабр куни ҳолатига тузилади.

Банк акциядорларини ва йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2024 йил 12 декабр куни соат 10:00 дан 10:50 гача давом этади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда уларнинг вакилларидан ўрнатилган тартибда тасдиқланган ишончнома билан келишлари сўралади.

Акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўйича маълумотлар билан  Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам, 6-тор кўчаси, 9-уйда жойлашган жойлашган “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкида танишишингиз мумкин. Банкнинг электрон почта манзили: info@madadinvestbank.uz.

Маълумот учун телефонлар: +998-73-241-70-31, +998-73-241-70-39.

 

Банк Кузатув кенгаши

 

 

Masofaviy bank xizmatlari yanada yaqinroq

"MADAD INVEST BANK” ATB o'z mijozlariga qulaylik yaratish maqsadida, bankning mobil versiyalar uchun mo'ljallangan ilovasini ishlab chiqdi. Ushbu dastur orqali foydalanuvchi bank xizmatlaridan tezkor va qulay tarzda foydalanishi mumkin. Dasturning tashqi interfeysi sodda va tushunarli qilib yaratilgan. Ilovaning dizayni bank dizayniga hamohang tarzda ishlangan.

Обратная связь
Sizning so'rovingiz yuborildi.
Обратная связь