Yuksak taraqqiyot sari
Ishonch tefon raqami :    
Tungi rejim
Maxsus imkoniyatlar
A++ A+ A
  • Bosh sahifa
  • Barcha yangiliklar
  • “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг овоз берувчи (оддий) акцияларининг эгалари бўлган акциядорларига
“Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг овоз берувчи (оддий) акцияларининг эгалари бўлган акциядорларига

Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг овоз берувчи
(оддий) ак
цияларининг эгалари бўлган акциядорларига

 

БИЛДИРИШНОМА

 

Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки Кузатув кенгаши мажлисининг 2024 йил 15 мартдаги 12-сонли баённомаси асосида, номинал қиймати 5 000 (беш минг) сўм бўлган 30 000 000 (ўттиз миллион) дона оддий эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз шаклдаги акциялар чиқарилганлигини ҳамда ушбу чиқарилишдаги акциялар 2024 йил 1 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида Р0875-5-сон билан давлат рўйхатига олинганлигини маълум қилади.

Акциялар қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарорга мувофиқ:

Ушбу чиқарилишдаги акцияларни жойлаштиришда овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар акцияларни, ўзига тегишли шу турдаги акциялар миқдорига мутаносиб миқдорда имтиёзли олиш ҳуқуқига эга бўлади;

Банк акцияларини имтиёзли олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг рўйхати
202
4 йил 15 март куни ҳолатига шакллантирилган Банк акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади;

Имтиёзли ҳуқуқ амалга оширилган тақдирда, акциядорлар акцияларнинг фақат бутун миқдорини олиши мумкин;

Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядор акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми-шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган акцияларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни Банкка (Банкнинг Бош офиси, филиаллари ёки банк хизматлари офислари (марказлари) орқали) юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақли. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида Банкка (Банкнинг Бош офиси, филиаллари ёки банк хизматлари офислари (марказлари) орқали) тақдим этилиши керак;

Акциядорларнинг акцияларни имтиёзли олиш ҳуқуқи билдиришнома эълон қилинган пайтдан эътиборан 10 (ўн) кун давомида амал қилади;

Имтиёзли ҳуқуқдан бошқа шахс фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди;

Ушбу чиқарилишдаги акциялар 5 000 (беш минг) сўмдан жойлаштирилади;

Акциялар учун тўловлар Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида фақат пул маблағлари билан нақд ва (ёки) нақдсиз шаклда қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади;

Акциялар тўланишига келиб тушадиган нақд ва (ёки) нақдсиз шаклдаги пул маблағлари, шу жумладан пластик карталардаги пул маблағлари кўчирилиши лозим бўлган Эмитентнинг банк реквизитлари – банк номи: Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки (қисқа номи: “Мадад Инвест Банк” АТБ), ҳисобварағи: 29830000100001142001, банк коди (МФО): 01142, манзили: 100077, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам, 6-тор кўчаси, 9-уй бўйича қабул қилинади.

Имтиёзли ҳуқуқ асосида ҳар бир акциядор олишга ҳақли бўлган акцияларнинг сонини аниқлаш тартиби қуйидагича: Акциядор ўзига тегишли оддий акцияларни Банк томонидан илгари жойлаштирилган жами 40 000 000 дона оддий акциялардаги улушини аниқлайди ва шу улушга тенг улушда ушбу чиқарилишдаги акциялардан олишга ҳақли бўлади.

Банкнинг электрон почта манзили: info@madadinvestbank.uz, расмий веб-сайти: www.madadinvestbank.uz.Телефон: (73) 241-70-31.

 

Masofaviy bank xizmatlari yanada yaqinroq

"MADAD INVEST BANK” ATB o'z mijozlariga qulaylik yaratish maqsadida, bankning mobil versiyalar uchun mo'ljallangan ilovasini ishlab chiqdi. Ushbu dastur orqali foydalanuvchi bank xizmatlaridan tezkor va qulay tarzda foydalanishi mumkin. Dasturning tashqi interfeysi sodda va tushunarli qilib yaratilgan. Ilovaning dizayni bank dizayniga hamohang tarzda ishlangan.

Обратная связь
Sizning so'rovingiz yuborildi.
Обратная связь