“Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки акциядорлари диққатига!

“Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки акциядорлари диққатига!

Акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишини чақириш тўғрисида

“Мадад Инвест Банк” АТБ Банк Кенгаши акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишини 2018 йил 20 июнь куни, соат 11:00 да, Фарғона шаҳри, С.Темур кўчаси, 71-уйда жойлашган “STROY MONTAJ INVEST” МЧЖ маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилишини маълум қилади.

Йиғилиш кун тартиби:

  • “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  • “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  • “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки фаолиятининг 2017 йил якунлари бўйича Банк Кенгаши ҳисоботини тасдиқлаш.
  • “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки фаолиятининг 2017 йил якунлари бўйича Банк Бошқаруви ҳисоботини тасдиқлаш.
  • “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг 2017 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолияти юзасидан Тафтиш комиссияси ҳисоботини тасдиқлаш.
  • “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг 2017 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини, бухгалтерия балансини ҳамда фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботини ҳамда аудиторлик ташкилоти хулосасини тасдиқлаш.
  • “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки фойдасини тақсимлаш.
  • “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг аффилланган шахслар билан тузилган битимларни маъқуллаш.
  • “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг 2018-2022 йиллар учун ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш.
  • “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни аниқлаш.
  • “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг Банк Кенгаши аъзоларини сайлаш.
  • “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки Банк Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
  • “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки Банк Бошқарув раиси билан тузилган меҳнат шартномаси муддатини узайтириш.
  • “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

“Мадад Инвест Банк” АТБ Банк Кенгашининг 2018 йил 7 июндаги мажлиси қарорига асосан акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2018 йил 14 июнь куни ҳолатига ҳамда умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш учун акциядорлар рўйхати 2018 йил 7 июнь куни ҳолатига тузилади.

Банк акциядорларини ва йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2018 йил 20 июнь куни соат 10:00 дан 10:50 гача давом этади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда уларнинг вакилларидан ўрнатилган тартибда тасдиқланган ишончнома билан келишлари сўралади.

Акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўйича маълумотлар билан Фарғона шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 312-уйда жойлашган “Мадад Инвест Банк” АТБда танишишингиз мумкин. Банкнинг электрон почта манзили: info@madadinvestbank.uz. Маълумот учун телефонлар: (0-373) 241-70-32, (0-373) 241-70-44.

Банк Кенгаши

© 2018, Barcha huquqlar himoyalangan. Barcha xizmatlar litsenziyaga ega
Madad Invest Bank