Акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишини чақириш тўғрисида

“Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки Банк Кенгаши акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишини 2019 йил 7 июнь куни, соат 11:00 да, Фарғона шаҳри, С.Темур кўчаси, 71-уйда жойлашган “STROY MONTAJ INVEST” МЧЖ маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилишини маълум қилади.

Йиғилиш кун тартиби:

  • “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  • “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  • “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки фаолиятининг 2018 йил якунлари бўйича Банк Кенгаши ҳисоботини тасдиқлаш.
  • “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки фаолиятининг 2018 йил якунлари бўйича Банк Бошқаруви ҳисоботини тасдиқлаш.
  • “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг ривожлантириш стратегиясига эришиш учун кўрилаётган чоралар тўғрисида Банк Бошқаруви ҳисоботини тасдиқлаш.
  • “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг 2018 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолияти юзасидан Тафтиш комиссияси ҳисоботини тасдиқлаш.
  • “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг 2018 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини, бухгалтерия балансини ҳамда фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботини ҳамда аудиторлик ташкилоти хулосасини тасдиқлаш.
  • “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки фойдасини тақсимлаш.
  • “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни аниқлаш.
  • “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг Банк Кенгаши аъзоларини сайлаш.
  • “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки Банк Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
  • “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки Банк Бошқарув раиси билан тузилган меҳнат шартномаси муддатини узайтириш.
  • “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
  • “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки устав капитали миқдорини белгилаш.
  • “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки Уставига киритиладиган ўзгартишлар ва қўшимчаларни тасдиқлаш.

“Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки Банк Кенгашининг 2019 йил 10 майдаги мажлиси қарорига асосан акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2019 йил 3 июнь куни ҳолатига ҳамда умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш учун акциядорлар рўйхати 2019 йил 10 май куни ҳолатига тузилади.

Банк акциядорларини ва йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2019 йил 7 июнь куни соат 10:00 дан 10:50 гача давом этади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда уларнинг вакилларидан ўрнатилган тартибда тасдиқланган ишончнома билан келишлари сўралади.

Акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўйича маълумотлар билан Фарғона шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 312-уйда жойлашган “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкида танишишингиз мумкин. Банкнинг электрон почта манзили: info@madadinvestbank.uz. Маълумот учун телефонлар: +998-73-241-70-32, +998-73-241-70-44.

Банк Кенгаши

© 2018, Barcha huquqlar himoyalangan. Barcha xizmatlar litsenziyaga ega
Madad Invest Bank
// // // //